ҚР Президенти Мурожаати: 1 январдан Қозоғистонда ўқитувчилар маоши яна 25 фоиз, ундан кейин яна оширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўқитувчилар иш ҳақи 2021 йил 1 январидан эътиборан яна 25 фоиз оширилади. Кейинги муддатларда ҳам бу давом эттирилади. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Таълим соҳасидаги асосий муаммолардан бири бу ўқитувчиларнинг иш ҳақининг пастлиги. Мен 2021 йил январидан ўқитувчиларнинг иш ҳақини 25 фоизга оширишга қарор қилдим. Иш ҳақи ўсишда давом этади. Келгуси уч йил давомида ушбу мақсадлар учун қўшимча 1,2 триллион тенге маблағ ажратилади», - дея таъкидлади Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, 2023 йилга келиб шифокорларнинг маоши иқтисодиётдаги ўртача иш ҳақидан икки баравар кўп бўлади.

«Яна бир масала - тиббий инфратузилмани ривожлантириш. Йил охирига қадар мамлакатда 13 та янги юқумли касалликлар шифохонаси қурилади. 2025 йилга қадар 20 та замонавий кўп тармоқли соғлиқни сақлаш муассасалари фойдаланишга топширилади. Бу шуни англатадики, ушбу мақсадлар учун 1,5 триллион тенге сармоя киритилади. Елбасы ташаббуси билан Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида иккита кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилади. Ушбу марказлар мамлакатнинг етакчи муассасаларининг бирига айланиб, инновацион ўсиш ва амалий тиббиётни ривожлантиришга туртки беради», - деди у.

ҚР Президенти, шунингдек, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш масалаларига тўхталди.

«Ҳукумат саноат ва IT-сектор ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни тартибга солиши керак. Бу ҳар бир соҳанинг рақамли экотизимининг ҳимоячиси бўлган рақамли технологиялар платформаларини шакллантиришга имкон беради», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан 2020 йил 1 январидан ўқитувчилар иш ҳақи 25%, эътиборан шифокорлар маоши 30%, ўрта тиббиёт ходимлари маоши 20% оширилганди.


Сўнгги хабарлар