Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

ҚР Президенти Мудофаа вазирини қабул қилди

23 Апрель 14:10

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

ҚР Президенти - Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондонига жорий йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти якунлари, армиянинг жанговар тайёргарлиги ва тартиб-интизоми, шунингдек, коррупцияга қарши чоралар тўғрисида маълумот берилди.

Учрашув давомида коронавирусга қарши курашга алоҳида эътибор берилди. Нурлан Ермекбаевнинг айтишича, ҳарбий тиббиёт ПЗР лабораториялари билан жиҳозланган. Вазирнинг сўзларига кўра, Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида иккита лаборатория ишга туширилган, Ақтау ва Семейда кўчма комплекс фаолияти юритмоқда. Офицерларни ва аскарларни эмлаш ишлари давом этмоқда. Бугунги кунда Қуролли Кучларнинг 20%и эмланган.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистоннинг халқаро ҳарбий ҳамкорлик йўналишлари, Қуролли Кучларни ҳарбий техника билан жиҳозлаш бўйича ишлар, Қуролли Кучлар концепциясини ишлаб чиқиш тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, Ватан ҳимоячилари куни ва Ғалаба кунини нишонлашга тайёргарлик, 2022 йилда Қозоғистон армиясининг 30 йиллигини нишонлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Олий Бош Қўмондон мамлакат мудофаа қобилиятини янада оширишга қаратилган бир қатор кўрсатмалар берди.


Новости по теме