ҚР Президенти Молиявий мониторинг агентлиги раисини қабул қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Молиявий мониторинг агентлиги раиси Жанат Элимановни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентга Aгентликнинг «сояли» иқтисодиётга қарши олиб борган ишлари натижалари тўғрисида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга жорий йилнинг 8 ойида 1508 та иқтисодий жиноят аниқлангани, шундан 803 таси оғир ва ўта оғир жиноятлар эканлиги маълум қилинди. 36 уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятининг олди олинди. Спиртли ичимликлар ишлаб чиқарадиган 26 та яширин дўкон ва 224 та ноқонуний казино ёпилди.

Aгентлик раисининг сўзларига кўра, сўнгги 4 йил ичида «сояли» иқтисодиёт 29 фоиздан 20 фоизгача тушган.

Ҳукумат Президент топшириғига биноан яқин 3 йил мобайнида «сояли» иқтисодиётга қарши курашнинг комплекс режасини тасдиқлади.

Жанат Элиманов ижтимоий муҳим соҳаларда ишлар олиб борилаётганини айтди. Хусусан, озиқ -овқат маҳсулотлари нархининг кўтарилмаслигини таъминлаш учун барқарорлаштириш жамғармаларини яратишга ажратилган бюджет маблағларини ўзлаштиришнинг 5 та ҳолати аниқланди. Таразда иссиқлик ва Қизилўрда газига тарифларни асоссиз оширишга йўл қўйилмади. Ихтисослаштирилган болалар ва тиббий-ижтимоий муассасалар мансабдор шахслари устидан 36 та судгача тергов бошланди. Улар 376 миллион тенге миқдорида зарар етказган.

Учрашув якунида Президент бир қатор аниқ топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар