ҚР Президенти молия бозорини ривожлантириш бўйича бирқатор кўрсатмалар берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР Молия бозорларини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимовани қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга молия бозорининг долзарб ривожланиши ва молия сектори барқарорлигини таъминлаш, иқтисодиётни кредитлашни рағбатлантириш ва истеъмол кредитининг ҳаддан зиёд ўсишини олдини олиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий тадбирларни амалга ошириш бўйича маълумот берилди.

Мадина Абилқасимованинг сўзларига кўра, Президентнинг Мурожаатномаси доирасида Агентлик ҳукумат билан биргаликда иқтисодиётнинг зарар кўрган тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Хусусан, «Бизнес йўл харитаси - 2025» дастури доирасида кичик ва ўрта бизнес субъектларига йиллик 6 фоиз ставка бўйича кредитлар берилиши учун субсидиялар ажратилган.

Агентлик раҳбари Президентга суғурта ва қимматли қоғозлар бозорини яхшилашга қаратилган қонунчилик ташаббуслари тайёрланаётганини айтди. Суғурта бозорини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, аҳолининг пенсия ва инвестиция суғуртаси фондлари ишида иштироки кучаяди ва шу билан фуқароларнинг жамғармалари кўпаяди. Бундан ташқари, тадбиркорларга қимматли қоғозлар бозорида маблағ тўплаш имкониятини берадиган чоралар кўрилади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Агентлик фаолиятини юқори баҳолади ва молия бозорини янада ривожлантириш бўйича бир қатор аниқ кўрсатмалар берди.

Сўнгги хабарлар