ҚР Президенти Мирзакентдаги янги микрорайон қурилиши билан танишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президентининг Туркистон вилоятига ташрифи Сардоба сув омборидаги авариядан жабр кўрганлар учун Мирзакент овулида барпо этилаётган янги микрорайон қурилиши билан танишишдан бошланди.

Бу ҳақда Kazinform Ақорда расмий сайтига асосланиб хабар беради.

Авария натижасида 4000 га яқин одам жабрланди ва 500 дан ортиқ уй бутунлай вайрон бўлди ва қайта қурилди. Мирзакент қишлоғида Женис, Жанатурмис ва Дўстлик овуллари аҳолиси учун янги микрорайон қурилди, ҳар бир оила аъзосига 100 минг тенгедан берилди. Ўргебас ва Фирдавсий овулларини қайта қуриш суръати яхши. Таъкидлаш керакки, ушбу овуллардаги табиий офатдан жабрланган ҳар бир оилага 17 млн тенгедан товон пули тўланди.

Қасим-Жомарт Тоқаев қурилиш жараёни билан танишди ва аҳоли билан учрашди. Президент тошқин пайтида давлат зудлик билан қарор қабул қилиб, ҳудудни реконструкция қилиш учун маблағ ажратганини ва қийин дамда бутун халқимиз бирдамликни намоён этганини таъкидлади.

«Янги микрорайон қурилмоқда. Биз ҳар бир аҳолининг аҳволини инобатга олдик. Янги уйга кўчиб ўтишни истаган одамлар бу ерга кўчиб ўтадилар. Яқинда ҳамма уйига қайтади. Кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Тадбиркорлар, қурувчилар, шифокорлар, оддий фуқаролар, кўплаб кўнгиллилар фаоллик кўрсатишди. Мен ҳаммага чин дилдан миннатдорчилик билдираман», - деди Президент.




Қозоғистон Президенти ҳудуддаги вазиятни бевосита кузатаётганини таъкидлади.

Ташриф чоғида Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев тошқин оқибатларини бартараф этиш ва келажакда бундай офатларнинг олдини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси билан биргаликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот берди.







Қасим-Жомарт Тоқаев ишни самарали давом эттиришга кўрсатма берди.

Сўнгги хабарлар