ҚР Президенти Миллий жамоат ишонч кенгаши аъзоларини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий жамоат ишонч кенгаши аъзоси, сиёсатшунос Марат Шибутов ва «Қозоқ адебиёти» газетаси бош муҳаррири Даурен Қуатни қабул қилди ва жамиятдаги долзарб масалалар бўйича уларнинг фикрларини тинглади. Бу ҳақда Kazinform Ақорданинг расмий сайтига асосланиб хабар беради.

Давлат раҳбари билан учрашувда Марат Шибутов мамлакатни ҳудудий ривожлантириш масалалари бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, у ахборот-таҳлил марказлари, жамоат кенгашлари фаолиятини фаоллаштириш бўйича таклифлар билдирди. Сиёсатшунос давлат ва жамиятнинг миллатлараро тинчлик ва ижтимоий тотувликни мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги фаолияти тўғрисида гапирди.

Даурен Қуат Қозоғистондаги оммавий ахборот воситалари билан боғлиқ вазият, шу жумладан «Қозоқ адебиёти» газетасининг ҳозирги ҳолати тўғрисида гапирди. Шунингдек, қозоқ тилида адабиёт ва нашриётни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Хусусан, улар болалар адабиётини ривожлантириш ҳақида сўз юритдилар. Бундан ташқари, учрашувда маҳаллий ва хорижий тарихчилар ўртасида барқарор алоқани таъминлаш масаласи кўтарилди.




Сўнгги хабарлар