+7 (701) 759 90 19
USD 432.64 EUR 505.02
RUB 5.47 CNY 64.7
Янгиликлар

ҚР Президенти Миллий ишонч кенгаши билан долзарб масалаларни муҳокама қилди

26 Сентябрь 13:17
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Миллий ишонч кенгаши билан долзарб масалаларни муҳокама қилди

ALMATY. Kazinform - Бугун Алматида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Президент ҳузуридаги Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши аъзолари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Давлат раҳбари қозоғистонликларни карантин чораларига риоя қилишга чақирди ҚР Президенти Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида нутқ сўзлади ҚР Президенти Қозоғистоннинг коронавирус вакцинасини яратиш ишлари билан танишди

Жамият арбоби Қайрат Жолдибай билан учрашувда Қозоғистондаги демографик сиёсат, ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ва болалар адабиётини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

«Альтернатива» долзарб тадқиқотлар маркази директори Андрей Чеботарев Президентнинг Қозоғистон халқига Мурожаатномасида кўрсатилган ташаббусларни қўллаб-қувватлади. Хусусан, у овул ҳокимларининг тўғридан-тўғри сайловларини ўтказиш муҳимлигини, бу мамлакатни сиёсий ўзгартириш жараёнида яна бир ижобий қадам эканлигини таъкидлади. Мажлисда, шунингдек, маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни янада ривожлантириш, давлат стратегик режалаштириш тизимини такомиллаштириш, мулкий бирлашмаларни ташкил этиш ва унинг фаолияти бўйича таклифлар кўриб чиқилди.




Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив