+7 (701) 759 90 19
USD 445.84 EUR 490.47
RUB 5.73 CNY 62.87
Янгиликлар

ҚР Президенти Миллий илмий кардиохирургия марказига ташриф буюрди

20 Февраль 15:41
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Миллий илмий кардиохирургия марказига ташриф буюрди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий илмий кардиохирургия марказига ташриф буюрди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
Қасим-Жомарт Тоқаев: Биз эпидемияни биргаликда енгиб ўтамиз ҚР Президенти: Мамлакатда эпидемик вазият назорат остида ҚР Президенти аҳолининг барча кредитлари бўйича тўловларини тўхтатишни буюрди

Давлат раҳбари Кардиохирургия марказида кўп тармоқли комплекс фаолияти билан танишди, лабораториялар ва бўлимларни оралаб кўрди.

«Миллий илмий кардиохирургия маркази» АЖ Бошқарув раиси Юрий Пя Президентга беморларни даволаш ва диагностика қилиш жараёнига инновация ва рақамли технологияларни жорий қилиш ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди.

– Аслида, ушбу марказ илғор ва ноёб тиббий муассасалардан биридир. Жаҳонда бундай марказлар саноқлигина. Бу – Елбасы марҳамати билан амалга оширилган лойиҳадир, – деди Президент муассаса ходимлари билан суҳбатлашаркан.

Учрашув сўнггида Давлат раҳбари тиббиёт ходимларининг эзгу ишларига муваффақиятлар тилади.









Калит сўзлар: Тиббиёт, Ташриф,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив