ҚР Президенти Миллий банк раисини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари ҚР Миллий банк раиси Ерболат Досаевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.
Қасим-Жомарт Тоқаевга жорий йилнинг 11 ойи давомида пул-кредит сиёсатининг дастлабки натижалари, жаҳон молиявий бозорларининг ҳозирги ҳолати ва уларни тиклаш истиқболлари тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, 2025 йилгача бўлган миллий тўлов тизимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида сўзлаб беришди.
Президентга пенсия активлари ҳолати тўғрисида маълумот берилди ва давлат қарзларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, Ерболат Досаев Давлат раҳбарига Миллий банк ва молия секторини ўрта муддатли истиқболда рақамлаштиришнинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берди.
Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Ерболат Досаевга бир қатор аниқ кўрсатмалар берди.
- Нурсултон Назарбоев Таълим ва фан вазирини қабул қилди
- Вазир ҚР Президентига мамлакатдаги эпидемиологик вазият тўғрисида ҳисобот берди
- ҚР Президенти Жамбил вилояти ҳокимини қабул қилди
- ҚР Президенти Бош вазирни қабул қилди
-
Нурсултон Назарбоев ҚР Ташқи ишлар вазирини қабул қилди
-
Қозоғистон Президенти Савдо ва интеграция вазирни қабул қилди