+7 (701) 759 90 19
USD 426.01 EUR 493.75
RUB 6.05 CNY 66.62
Янгиликлар

ҚР Президенти: Мен Туркий цивилизациясини модернизация қилишни Туркистонни дунёга танитишдан бошлашга чақираман

31 Март 19:26
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти: Мен Туркий цивилизациясини модернизация қилишни Туркистонни дунёга танитишдан бошлашга чақираман

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий Кенгашига аъзо давлатларни Туркистонни дунёга танитиш билан туркий цивилизациясини модернизация қилишни бошлашга чақирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Туркий Кенгаш ва Туркистон вилояти ҳокимлиги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди Туркманистон Президенти Aшхободда Aбай ҳайкалини ўрнатишни таклиф қилди ҚР Президенти Венгрия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди

«1992 йилда Анқарадаги Елбасымиз Нурсултон Назарбоев туркий давлатлар раҳбарлари билан биринчи учрашувда муқаддас Туркистонда уш бу учрашувларини давом эттиришини тақидлаган эди. Туркистон барча туркий халқлар учун муқаддас маскан, муқаддас жой ва соғинчли ватан. Маълумки, ота-боболаримиз ушбу ҳудудда буюк устоз Хўжа Аҳмед Яссавийдан диний таълим олган ва туркий ислом маданиятини дунёга тарқатган», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, туркий халқлар Кичик Осиёга мурожаат қилганларида, бу қадриятлар бизнинг илдизларимизни сақлаш ва бирлигимизни сақлаб қолиш учун асос бўлган.

«Бизнинг мақсадимиз туркий дунёни 21-асрдаги энг муҳим иқтисодий, маданий ва гуманитар маконлардан бирига айлантиришдир. Мен туркий цивилизация тикланишини Яссавий мероси ва муқаддас Туркистонни дунёга намойиш этишдан бошлашга чақираман. Шунинг учун бугунги саммит «Туркистон - туркий дунёсининг маънавий пойтахти» деб номланди. Елбасы Нурсултан Назарбаевнинг ташаббуси билан Туркистон шаҳри тубдан ўзгартирилиб, янгича қиёфа касб этди», - деди Президент.


Муаллиф: Марлан Жиембай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив