ҚР Президенти меҳнат вазирини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон президенти меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Серик Шапкеновни қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президентга вазирликнинг жорий йилдаги фаолияти якунлари ҳамда Мурожаатнома доирасидаги топшириқлар ижроси юзасидан ҳисобот тақдим этилди. Вазир Серик Шапкеновнинг сўзларига кўра, 2022 йилдан бошлаб энг кам иш ҳақи 60 минг тенгегача кўтарилади, шунингдек 591 минг фуқаронинг маоши ошади.

Қасим-Жомарт Тоқаевга ишсизлик даражасини пасайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Бугунги кунда бу кўрсаткич 4,9 фоизни ташкил этади.

Серик Шапкенов бандликка кўмаклашиш марказларини рақамлаштириш борасидаги ишлар ҳақида гапирди. Иш топиш истагини билдирган фуқароларнинг 33 фоизи онлайн хизматлардан фойдаланмоқда, 26 минг нафақа электрон шаклда тайинланган. Жорий йилда 988,8 минг киши манзилли ижтимоий ёрдам олди.

Шу билан бирга, Давлат раҳбарига вазирликнинг келгуси даврдаги фаолиятининг тўртта устувор йўналиши ҳақида маълумот берилди. Бу – Ижтимоий кодекс, «Касбий малака тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган миграция сиёсати концепцияси, пенсия таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳалари.

Қасим-Жомарт Тоқаев вазирга ушбу соҳалардаги ишларни доимий асосда давом эттириш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар