ҚР Президенти МДҲ Давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисида қатнашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Видеоконференция режимида ўтган йиғилишида Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этишди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Учрашув давомида Давлатлар раҳбарлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик, МДҲни янада ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича асосий ҳаракатлар режаси тўғрисида фикр алмашдилар. Шунингдек, МДҲ давлатлари ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни ошириш ва мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ўз нутқида йиғилиш жаҳон иқтисодиёти ва сиёсатининг кўплаб муҳим масалалари бўйича ўтказилганлигини ва дунёдаги қийин вазият коронавирус пандемияси томонидан янада оғирлашганини айтди. Қозоғистон Президенти умумий манфаат учун бир қатор таклифларни, шу жумладан коронавирус эпидемиясига қарши биргаликда курашишни таклиф қилди.



«Бугунги куннинг асосий вазифаси – фуқароларимизга коронавирусга қарши вакциналардан кенг фойдаланиш имкониятини яратиш. Шу муносабат билан COVID-19га қарши жаҳон бўйича курашда дунёда биринчи бўлиб вакцинани рўйхатдан ўтказган ва аҳолини эмлашни бошлаган Россия Федерациясининг етакчи ролини таъкидламоқчиман. Қозоғистон ҳам ўз вакцинасини ишлаб чиқармоқда. Унинг синовлари яхши натижалар бермоқда. Кейинги ҳафтада Россия билан биргаликда вакцина ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. У Россия ва Қозоғистон маҳсулоти сифатида экспорт қилинади», - деди Давлат раҳбари.



Президент чет эллик ҳамкасбларини ташқи ишлар вазирларига Қозоғистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таркибида касалликларни назорат қилиш ва биохавфсизлик бўйича минтақавий марказлар тармоғини, шунингдек, Халқаро биологик хавфсизлик агентлигини ташкил этиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатма беришга чақирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев МДҲ давлатлари ўртасида ишбилармонлик фаолияти ва иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш бўйича ишларни МДҲнинг асосий вазифаларидан бири деб атади.

«Ҳозирги шароитда бизнинг асосий устувор вазифамиз ижтимоий-иқтисодий барқарорликни сақлаш, даромад даражаси ва бандлик даражасини таъминлашдир. Аммо бу савдо-иқтисодий алоқаларнинг бутун мажмуасини қайта қурмасдан амалга оширилмайди. Ўзаро савдони янада эркинлаштириш, тўсиқлар ва чекловларни тартибга солиш бўйича ишларни кучайтириш зарур. Инвестицияларни жалб қилиш, транспорт ва транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, минтақалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим», - деди Президент.



Давлат раҳбари Хизмат кўрсатишнинг эркин савдоси тўғрисидаги битимни тўлдириш ва унинг асосий қисмини ҳар бир мамлакат учун реал фойда келтирадиган инвестициялар бўйича мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлади.



Қассим-Жомарт Тоқаев атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил иқтисодиёт» билан боғлиқ эчимларни амалга ошириш, шунингдек, янги рақамли технологияларни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратди. Қозоғистон 2021 йилда МДҲ Давлатлараро экологик кенгашининг раиси сифатида ушбу соҳадаги миллий қонунчиликни ёндашувлари ва уйғунлаштирилишини, шунингдек рақамлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳини ташкил этиш имкониятларини ўрганишни таклиф қилди. Қозоғистон Президенти Давлатлар раҳбарларининг эътиборини хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратди. Унинг сўзларига кўра, кескинлик ва давлатлараро муносабатларда ўзаро ишончсизлик шароитида барқарор ривожланиш ва тараққиёт мумкин эмас.



Сўнгги хабарлар