ҚР Президенти матбуот котиби транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашувни шарҳлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти матбуот котиби Руслан Желдибай Давлат раҳбари раислигида бўлиб ўтган бугунги йиғилиш ва Қозоғистон углеводородларини халқаро бозорларга етказиш йўналишларини диверсификация қилиш режалари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.

– Бугун Давлат раҳбарининг мамлакатимиз транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиши юзасидан журналистлар саволлар билан мурожаат қилмоқда. Гап, биринчи навбатда, геосиёсий турбулентлик шароитида Қозоғистон углеводородларини халқаро бозорларга етказиш йўналишларини диверсификация қилиш ҳақида бормоқда. Учрашувда янги транспорт йўлакларини қуриш бўйича прагматик муҳокама бўлиб ўтди. Бу иш бир кунлик эмас, биз узоқ муддатли режалар ҳақида гапирамиз. Дарҳақиқат, қабул қилинган қарорларда ҳеч қандай сиёсий сабаб йўқ. Россия бизнинг стратегик ҳамкоримиз ва иттифоқчимиз бўлган ва шундай бўлиб қолади. Унинг манфаатларига зиён етказадиган ҳеч қандай ҳаракатга йўл қўйилмайди. Умид қиламизки, Қозоғистонга нисбатан ҳам шунга ўхшаш ҳаракатлар амалга оширилмайди», — деб ёзди Қозоғистон Республикаси Президенти матбуот котиби Facebookда.

Фото: аkorda.kz


Сўнгги хабарлар