ҚР Президенти маслаҳатчиси ва Cавдо вазири озиқ-овқат масаласини муҳокама қилди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин ҚР Президентининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси сэр Сума Чакрабарти билан ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласини муҳокама қилди, дея хабар беради Кazinform primeminister.kzга таяниб.

Бош вазир ўринбосари вазирлик фаолиятининг долзарб масалалари, хусусан, Қозоғистон бозорларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди.

«Бизнинг асосий вазифамиз нархларнинг кескин ошишига йўл қўймасликдир. Бу борадаги ишлар вазирлик томонидан марказий давлат органлари ва ҳокимликлар, товар ишлаб чиқарувчилар, чакана савдо вакиллари ва бозорнинг бошқа субъектлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлигини таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. «Айланма схемаси» бўйича молиялаштириш механизми қайта форматланди, - тушунтирди Серик Жуманғарин.

Шу билан бирга, вазир таъкидлаганидек, Марказий Осиё давлатларидан эрта импорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотларини мавсумдан ташқари даврда форвард харид қилишни ташкил этиш чоралари кўрилди.

Яна бир муҳим вазифа товар балансини шакллантириш жараёнини автоматлаштириш ишларини ташкил этишдан иборат. Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, йил охиригача миллий маҳсулотларни сотиш тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Сэр Сума Чакрабарти бу чора-тадбирлар самарали ва ўз вақтида амалга оширилгани, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ички бозорни ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш имконини беришини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар