ҚР Президенти мамлакатнинг энг яхши инновацион стартаплари билан танишди

None
ASTANA. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев «Digital Bridge» халқаро технология форумида иштирок этди, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Давлат раҳбари ҳар йили ўтказиладиган «Digital Bridge 2022» халқаро технологик форумида иштирок этди. Тадбирда Бош вазир, давлат органлари, бизнес тузилмалари раҳбарлари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирок этди.

Давлат раҳбарига Аstana Hub IТ экотизимининг жорий фаолияти ва Google for Startups билан ҳамкорликда амалга оширилаётган дастур, шунингдек, Аlem дастурлаш мактаби ҳамда «Қозоғистон халқига» жамғармаси лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг Қасим-Жомарт Тоқаев стартап хиёбонида ҳар бир лойиҳага алоҳида эътибор қаратди ва компания вакилларининг ютуқларини тинглади.

Уларнинг бир қисми Қозоғистон бозори билан чекланиб қолмай, ташқи бозорга ҳам чиқа бошлади.

Давлат раҳбари учун, хусусан, минтақавий авиакомпаниялар учун Farel авиация дастурий таъминотининг янги авлоди, Аrbuz онлайн супермаркети, Zuplai сунъий интеллект заводи, болалар ва аёллар учун UvU Ridesharing хавфсиз транспорт хизмати, Parqour смарт-тўхташ жойи хизмати, cloud-ҳисоблашларни осонлаштирувчи FIBО Cloud хизмати ва Intebix криптобиржаси каби стартаплар жорий этилди.

Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ўз мамлакатларидаги технопаркларнинг Қозоғистон билан ҳамкорлик қилиш режалари ҳақида сўзлаб берди.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарига Blockhair, Playrix, EPАМ, inDriver халқаро IТ-компанияларини Қозоғистонга жалб этиш ва давлат хизматларини рақамлаштириш натижалари ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, Астананинг геоаналитик платформаси, E-gov соғлиқ , ижтимоий ҳамён ва оилавий рақамли карта, Vet Моbilе, E-Salyq Buziness, ер участкаларини сотиш ва кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни рўйхатга олиш бўйича онлайн аукцион каби раыамли ечимлар, ер қаъридан фойдаланувчиларнинг КazNedra ягона платформаси ҳақида фикр алмашилди.

Сўнгги хабарлар