+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

ҚР Президенти  махсус вакили ДИИҲБ директори билан учрашди

21 Октябрь 08:00
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти  махсус вакили ДИИҲБ директори билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform - Президентнинг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержан Қазихан ЕХҲТ ДИИҲБ директори Маттео Меккаччи билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.

Қозоғистон Республикаси Президентининг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержан Қазихан Қозоғистонга биринчи марта ташриф буюраётган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Меккаччи билан учрашди.

Махсус вакил учрашув давомида инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, «одамларнинг овозини эшитадиган давлат» концепцияси ва мамлакатнинг барқарор ривожланишининг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берди.

Томонлар Қозоғистон ва ЕХҲТ институтлари ўртасида Қозоғистон ва Марказий Осиёда хавфсизлик, иқтисодий ва сиёсий ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди.

ДИИҲБ директори Президент Қасим-Жомарт Тоқаев бошлаган ислоҳотларни юқори баҳолади ва Қозоғистон ташаббусларига максимал даражада ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив