ҚР Президенти Маданият ва спорт ишлари вазирини қабул қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Маданият ва спорт ишлари вазири Даурен Абаевни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Вазир Қасим-Жомарт Тоқаевга ўзи раҳбарлик қилаётган барча соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Даурен Абаев фуқароларнинг айрим тоифалари даромадларини ошириш чора-тадбирлари ҳақида гапирди. Хусусан, жорий йилда маданият, санъат ва спорт муассасалари ходимларининг ойлик маошлари оширилди. Вазирлик Давлат раҳбарининг тегишли топшириқларини амалга ошириш борасидаги ишларни давом эттиради.

Маданият ва спорт ишлари вазири китоб нашр этиш соҳасидаги аҳвол ҳақида маълумот берди. Эндиликда асосий саъй-ҳаракатлар босма маҳсулотлар, жумладан, болалар адабиётининг рақобатбардошлигини ошириш, ёзувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилмоқда. Бундан ташқари, Президентга архивларни модернизация қилиш ва рақамлаштириш ҳақида сўзлаб берилди.

Шунингдек, қозоғистонлик спортчиларни йирик халқаро мусобақалар ва 2024 йилги Олимпия ўйинларига тайёрлаш масаласи ҳам алоҳида кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари вазирликка оммавий ва болалар спортини ривожлантириш, миллий маданиятни кенг тарғиб этиш билан боғлиқ қатор вазифаларни юклади.

Шу билан бирга, Қасим-Жомарт Тоқаев туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва хорижий инвесторларни жалб қилиш, қўшма сайёҳлик лойиҳаларини ишга тушириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар