ҚР Президенти ўлим жазосини бекор қилиш масалалари бўйича қонунни имзолади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўлим жазосини бекор қилиш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига ҳавола қилиб.

Шунингдек, Президент «Қозоғистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича вакил тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини ҳамда «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қозоғистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолияти масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини ҳам имзолаган .

Қонунлар матни матбуотда эълон қилинади.



Сўнгги хабарлар