ҚР Президенти «Қызылжар-Сүт» фермер хўжалигида бўлди

None
Фото: akorda.kz
PETROPAVL. Кazinform – Президентга сут фермасининг сут соғиш цехи ва чорва боқиш шохобчаси кўрсатилиб, мазкур мажмуада қўлланиладиган сут ишлаб чиқариш технологияси билан таништирилди, деб хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

photo

Товарли сут фермасининг биринчи босқичи 2020 йилда ишга туширилган.

Ўтган йили корхонага 366 миллион тенге сармоявий субсидия ажратилиб, Германиядан симментал ва голштин наслли қорамоллар олиб келинган.

Фермер хўжалиги 60 нафар маҳаллий аҳолини доимий иш билан таъминлаяпти.

photo

Президент агросаноат мажмуи раҳбарлари, оддий меҳнаткашлар билан суҳбатлашди.

Улар давлат томонидан кўрсатилаётган ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш самарасида Шимолий Қозоғистон вилоятида чорвачиликни ривожлантириш янги суръат касб этганини таъкидлади.

Президент Шимолий Қозоғистон вилоятида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

«Бундай ишлаб чиқариш лойиҳаларини албатта қўллаб-қувватлаймиз. Ижтимоий-тадбиркорлик корпорациялари орқали имтиёзли кредит бериш ўз самарасини кўрсатди. Яъни, молиялаштириш борасида ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак. Сут ишлаб чиқариш тегишли даражада ташкил этилиши лозим. Мамлакатимиз бўйлаб сут маҳсулотлари билан ўзимизни таъминлаш даражасига етишимиз керак», – деди Давлат раҳбари.

photo

Президент қишлоқ меҳнаткашларига ҳалол меҳнати билан юртни ободонлаштириш, халқ ризқ-рўзларига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Президент вилоят раҳбариятига янги фермер хўжаликларини ишга тушириш, мавжуд фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш қувватини ошириш ҳисобига сут етиштириш йўналишида чорвачиликни янада ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo


Сўнгги хабарлар