ҚР Президенти кучишлатар тизимлар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ваколатли органлар раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Йиғилишда Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик қўмитаси, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларининг биринчи раҳбарлари, шунингдек, Президент Администрацияси ҳамда Хавфсизлик Кенгаши Аппарати раҳбарияти иштирок этди.

Президентга январ ойининг биринчи ўн кунлигида мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида содир бўлган воқеалар юзасидан судгача терговнинг бориши, шунингдек, ўтказилган махсус операциялар якунлари ҳамда мамлакатда жамоат хавфсизлиги ва қонунийликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев қатор аниқ топшириқлар берди. Қозоғистонда, жумладан, Алматида содир бўлган фожиали воқеаларни ҳар томонлама ўрганиш, ҳалок бўлган тинч аҳолининг аниқ сонини аниқлаш, оғир пайтларда кучишлатар тизимлари ҳаракатларини мувофиқлаштиришнинг янги норматив-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Хавфсизлик Кенгаши котибига Махсус операциялар кучларини шакллантиришни жадаллаштириш ва миллий хавфсизлик тизимини қайта қуриш бўйича аниқ таклиф киритиш бўйича топшириқ берди.

Президент аксилтеррор операциялари ва тергов ҳаракатлари давомида фуқаролар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш муҳимлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар