ҚР Президенти Қозоғистоннинг мустақиллик йилларида эришган ютуқларини таъкидлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мустақиллик йилларида 1,5 миллион аҳолининг уй-жой шароити яхшиланди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кенг кўламли ислоҳотлар туфайли мамлакатимиз иқтисодиёти ҳажми реал кўрсаткичларда 2,5 баробар ўсди. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот долларда 13 баробардан зиёд ошди ва мамлакатимизнинг Марказий Осиёда сўзсиз етакчилигини таъминлади», - деди ҚР Президенти.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистонга 370 миллиард доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўрсаткич бўйича мамлакатимиз постсовет ҳудудидаги барча давлатлардан ва Шарқий Европанинг бир қатор давлатларидан олдинда. Қозоғистоннинг халқаро захиралари 90 миллиард доллардан ошади.

«Мамлакатимизда ҳудудларни, транспорт инфратузилмасини, ижтимоий соҳаларни ривожлантириш борасида салмоқли ютуқларга эришилди. 13 минг км автомобил ва 2,5 минг темир йўл қурилди ва реконструкция қилинди. «Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа» автомобил йўлининг мамлакат қисми ишга туширилди. Каспий денгизи соҳилида Қурик порти очилди. Саноатга туртки берилди. 180 миллион квадрат метрдан ортиқ уй-жой қурилди. Бунинг натижасида бир ярим миллион аҳолининг уй-жой шароити яхшиланди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар