ҚР Президенти Қозоғистоннинг коронавирус вакцинасини яратиш ишлари билан танишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институти бош директори Кунсулу Закарияни қабул қилди, деб хабар қилди Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Тадбирда Қасим-Жомарт Тоқаевга коронавирусга қарши маҳаллий вакцинани ишлаб чиқиш ҳақида маълумот берилди.

Кунсулу Закария маълумотларига кўра, ҳозирги кунда институт базасида бешта платформада коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқилмоқда. Институт томонидан ишлаб чиқилган инактив вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан маъқулланган, клиник синовларнинг биринчи босқичидан ўтган ва тадқиқотнинг иккинчи босқичи ҳозирда Миллий фтизиопульмонология илмий марказида олиб борилмоқда.

Коронавирусга қарши иккинчи ички вакцина ЖССТ томонидан маъқулланган ва клиник синовлардан муваффақиятли ўтган. Ушбу вакцина учун материаллар Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини экспертиза қилиш миллий марказида ўрганилмоқда.

Шунингдек, Президентга Қозоғистонда иммун препаратлари ишлаб чиқариладиган илк завод қурилиши ҳақида маълумот берилди. Илмий-тадқиқот институтида маҳаллий вакциналар ишлаб чиқарадиган илмий-тадқиқот заводи қурилмоқда. Заводнинг лойиҳавий қуввати йилига 60 миллион вакцинани ташкил этади. Бу нафақат ички бозорни қоплаш, балки уни экспорт қилиш имкониятини ҳам беради. Ушбу завод ишга туширилиши билан мамлакат импорт қарамлигидан халос бўлади.

Президент илмий-тадқиқот институти ходимлари учун уй-жой қурилиши тезлигини ошириш таклифини қўллаб-қувватлади. Учрашувда, шунингдек, иш ҳақини ошириш, ушбу соҳага кўпроқ ёш мутахассисларни жалб қилиш, вакциналарни вақтинча рўйхатдан ўтказиш концепциясини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга киритиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев маҳаллий вакциналарни яратиш бўйича бир қатор аниқ кўрсатмалар берди.

Сўнгги хабарлар