ҚР Президенти Қозоғистон халқини Миннатдорчилик куни билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Миннатдорчилик куни билан табриклади, деб хабар беради Kazinform.

«Азиз ватандошлар!

Сизларни Миннатдорчилик куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Елбасы 2015 йил Қозоғистон Халқ ассамблеясининг сессиясида эълон қилинган ушбу муҳим байрам чуқур ва алоҳида маънога эга.

Шу куни халқимизнинг ўзаро ғамхўрлиги, мустаҳкам бирлиги ва бирдамлиги кенг нишонланади.

Ушбу қадриятлар туфайли биз давлатчилигимизни модернизация қилдик ва турли хил қийинчиликларни енгиб ўтдик. Бу йил биз мустақиллигимизнинг 30 йиллигини ижтимоий-иқтисодий соҳада ва халқаро миқёсда катта муваффақиятлар билан кутиб олмоқдамиз.

Бугун фуқароларимиз суверен мамлакатимиз тараққиётига, муқаддас қозоқ заминида тинчлик, тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшмоқда.

Ватанимиз равнақи йўлидаги ижодий ишларингиз учун барчангизга миннатдорчилик билдираман.

Агар биз бирдам ва меҳнатсевар халқ бўлсак, мақсадларимизга эришамиз. Умид қиламанки, биз биргаликда адолатли жамият қурамиз ва ўз мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаймиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, қут-барака ва фаровонлик тилайман!», - дейилади Давлат раҳбарининг табригида.

Сўнгги хабарлар