ҚР Президенти: Қозоғистон халқи Бирлик кунини нишонлаши керак

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Халқи Ассамблеясининг ХХХІІ сессияси йиғилишида Бирлик кунининг аҳамиятини муҳокама қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатимиз тез орада Қозоғистон халқи Бирлиги кунини нишонлайди. Бу - аҳиллик, тинчлик ва тотувликни тараннум этувчи байрамдир. Бу Қозоғистон учун жуда муҳим байрам. Мамлакатимиз Бирлик кунини нишонлаши керак. Зеро, муқаддас Ватанимиз пойдевори дахлсиз ва мустаҳкам бўлишини истасак, бирлигимиз ҳамиша мустаҳкам бўлиши керак. Бу - очиқ-ойдин ҳақиқат», - деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаев Ассамблеянинг коллегиал йиғилишини ҳар йили Миллий бирлик куни муносабати билан ўтказиш анъанага айланганини эслатди.

«Ушбу сессия баҳорда давлат даражасида ўтказиладиган энг йирик тадбирдир. Бу ерда мамлакатимиз учун жуда муҳим таклифлар билдирилади», - деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Токаев иштирокида Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХІІ сессияси бўлиб ўтмоқда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар