ҚР Президенти коронавирус инфекциясига қарши чоралар бўйича йиғилиш ўтказади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари коронавирус инфекциясига қарши чоралар бўйича йиғилиш ўтказади, деб хабар беради Kazinform ҚР Президенти матбуот котиби Берик Уалининг Facebook саҳифасига асосланиб.

«Бугун куннинг иккинчи ярмида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши чоралар бўйича йиғилиш ўтказади. Тадбирда COVID-19 билан касалланишнинг кўпайиши сабабли мамлакатда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуаси, шунингдек фуқароларни вакцина билан эмлаш жараёни кўриб чиқилади. Мажлисда марказий давлат органлари раҳбарлари, вилоят ҳокимлари иштирок этишади», - деди Берик Уали.


Сўнгги хабарлар