+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

ҚР Президенти Конституциявий кенгаш раисини қабул қилди

18 Ноябрь 16:48
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Конституциявий кенгаш раисини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Конституциявий кенгаш раиси Қайрат Мамини қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президенти МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди Қозоғистон Президенти МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади Қозоғистон Президенти экологик хавфсизлик масаласига изоҳ берди

Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган тадбирлар натижалари тўғрисида маълумот берилди.

Конституциявий кенгаш раисининг сўзларига кўра, Конституциянинг юбилей тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Миллий режа коронавирус пандемияси келтириб чиқарган қийинчиликларга қарамай амалга оширилган.

Юбилей тадбирларидан сўнг Президентга Конституциянинг салоҳиятини тўлиқ ишга солиш ва мамлакатда конституциявий қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар тўғрисида маълумот берилди.

Қайрат Мамининг айтишича, таклифларнинг бир қисми Конституциявий Кенгашнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш билан боғлиқ.

Қасим-Жомарт Тоқаев Конституция Қозоғистон давлатчилигининг ва мамлакатнинг стратегик ривожланишининг асоси эканлигини таъкидлади. Учрашувда мустақилликнинг 30 йиллиги доирасида давлат идоралари ва фуқаролар конституциявий талабларни чуқур англаб этиши ва уларни бошқариши шартлиги қайд этилди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив