ҚР Президенти Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котибини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби Станислав Засьни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби Президентга ташкилотнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида маълумот берди. Учрашув давомида халқаро ташкилот фаолиятининг асосий йўналишларига оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.

Станислав Зась КХШТ Бош котибияти томонидан Қозоғистон Президентининг КХШТ Бош котибининг тинчлик бўйича махсус ваколатхонасини таъсис этиш тўғрисидаги ташаббусини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида хабар берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ташкилотни янада ривожлантириш бўйича бир қатор таклифларни билдирди ва Қозоғистон томони КХШТ доирасида сиёсий ҳамкорликни янада кучайтиришга ва унинг салоҳиятини оширишга тайёрлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар