ҚР Президенти қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхонага ташриф буюрди

None
PETROPAVL. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Шимолий Қозоғистон вилоятига амалий ташрифи доирасида «РимҚазАгро» қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи завод фаолияти билан танишди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Ишлаб чиқариш майдонига ташриф буюрган Қасим-Жомарт Тоқаевга завод ишининг дастлабки натижалари ҳақида сўзлаб берилди. «Оддий нарсалар иқтисодиёти» дастури доирасида лойиҳани субсидиялаш учун маблағ ажратилди. Қоғоз маҳсулотлари заводи кўп тармоқли «Радуга» компаниясига қарашли корхоналардан бири ҳисобланади. Айни пайтда вилоят аҳолисини йилнинг ўн икки ойида сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида иссиқхона қуриш ишлари давом этяпти.

Президент мамлакатда «оддий буюмлар иқтисодиёти»ни ривожлантириш, халқ истеъмоли товарлари турларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, корхона раҳбариятига муваффақиятлар тилади.

Айтайлик, «РимҚазАгро» корхонасида 1,7 мингга яқин киши меҳнат қилади. Корхона 37,7 гектар майдонда халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ўтган йили умумий қиймати 7,6 миллиард тенгелик 3,8 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди. 730 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар Қозоғистоннинг барча ҳудудларида сотилиб, Россияга экспорт қилиняпти.

Давлат кўмагида 2018 йилда барқарорлаштириш жамғармаси маҳсулотлари сақланадиган сабзавот омборига эга улгуржи ва тарқатиш маркази қурилди. Йилига 5 минг тонна қоғоз маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга янги корхона ишга туширилди. Инвестициялар ҳажми 2,5 миллиард тенгедан ошди. Заводда 80 киши меҳнат қилади. Картон ишлаб чиқарувчи завод қуриш режалаштирилган. Инвестициялар ҳажми - 7 миллиард тенге, ишлаб чиқариш қуввати - йилига 10 минг тонна. 100 та янги доимий иш ўрни яратилади.

Сўнгги хабарлар