ҚР Президенти Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазият тўғрисида баёнот берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қирғиз-тожик чегарасидаги вазият тўғрисида баёнот берди, деб хабар қилади Kazinform Ақорданинг матбуот хизматига таяниб.

«Қирғизистон ва Тожикистоннинг давлат чегарасидаги қуролли тўқнашув ҳақидаги маълумотлар мени жуда ташвишга солмоқда.

Қирғиз ва тожик халқлари бизнинг биродарларимиз, умумий тарих ва маданий қадриятларга эга.

Бизнинг давлатларимиз ва халқларимиз тинчлик, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат билан ажралиб туради.

Ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва икки мамлакат ваколатли вакиллари ўртасидаги музокараларни бошлаш тўғрисидаги битимни қўллаб-қувватлайман.

Ишончим комилки, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарияти доноликни намоён этади ва барча низоларни фақат тинч йўл билан ҳал қилади.

Ўз навбатида, мен муаммони ҳал қилишнинг самарали усулларини кўриб чиқишга ва ўзаро ишончни тиклаш учун ҳаракатларига киришишга тайёрман.

Ўйлайманки, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви доирасида бундай чегара зиддиятларини ҳал қилиш механизмларини кўриб чиқиш зарур», - дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида тўқнашувлар юз берган эди. Вазият Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен тумани Головной қишлоғида янада ёмонлашди. Қирғизистон томони можаро зонасидан 848 киши эвакуация қилинганини маълум қилди.

29 апрел куни соат 20:00да Қирғизистон ва Тожикистон отишувни тўхтатиш битими тўғрисида келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар