ҚР Президенти КХШТ ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг қўшма йиғилишида иштирок этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform -Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТ ва ШҲТ-га аъзо давлатлар раҳбарларининг қўшма йиғилишида иштирок этди, деб хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбари ўз сўзида охирги ойларда Aфғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг тез ўзгариши, аҳволнинг барқарорлиги ва хавфсизлиги ҳақида айтиб ўтди.

«КХШТ ва ШҲТ мандатида бундай хавф-хатарларнинг олдини олиш ва ўз вақтида маълумот бериш масалалари киради. Бизнинг минтақавий тузилмалар ўртасида саъй-ҳаракатларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Aфғонистоннинг вақтинчалик ҳукумати олдида жуда мураккаб вазифалар мажмуаси турибди. Янги давлат тузилмасини шакллантириш ва умумий миллий яхлитликка ўхшаш стратегик вазифалардан алоҳида одатий муҳим масалаларини ҳал қилиш керак. Иқтисодиётнинг тўпланиб қолган масалалари ҳал қилиниши, пировардида, Aфғонистон давлатининг салоҳиятини намоён этади. Ҳақиқати шу «,-деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президентнинг айтишича, инқироздан чиқиш учун бу мамлакатдаги ички ресурслар етарли эмас. БМТ баҳолашича6 Aфғонистон гуманитар ҳалокат ҳолатидадир.

«Бу муболаға эмас. Яқин келажакда Aфғонистон жиддий озиқ -овқат инқирозига дуч келиши мумкин. Бу муаммо Марказий Осиё чегараларидан ташқарисидан ўтмайди. Унинг оқибатлари глобалдир. Бу, биринчи навбатда, аҳолининг кўчишга мажбур бўлганлиги билан боғлиқ. Бироқ, ҳозир фақат башорат қилиш эмас, балки амалий ишга ўтиш муҳим. Мамлакатларимиз ва ташкилотлар даражасида Aфғонистон халқига ёрдам бериш учун «гуманитар кўприк« қуриш шошилинч вазифадир. «Қозоғистон инфратузилмаси ва логистика имкониятларини инобатга олган ҳолда, Олмаотада шундай « кўприк « ташкил этишнинг муҳим қисми сифатида минтақавий хабни яратиш таклиф қилинмоқда«, - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, бу иш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Aфғонистондаги ёрдам миссияси (УНAМA) мандати доирасида амалга оширилиши мумкин, у БМТ раҳбариятининг талабига биноан Алматига кўчиб келган. Бу таклифни Қасим-Жомарт Тоқаев ШҲТ Давлат раҳбарларининг бугунги йиғилишида билдирди.

«Гуманитар инқирознинг қийин даврини енгиб ўтгач, Aфғонистон БМТ институтларининг турли соҳалардаги тизимли ёрдамига муҳтож бўлади. Алматида БМТнинг минтақавий марказининг ташкил этилиши бу ишни мувофиқлаштириш учун мақбул имкониятларни очиб беради «, - деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари Aфғонистон бўйича ўзаро муносабатларда КХШТ ва ШҲТга аъзо давлатларнинг долзарб вазифаларини ҳал этиш билан бир қаторда, келажакни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик кераклигини таъкидлади.

- Сиёсий ва гуманитар вазият қандай бўлишидан қатъи назар, фақат инсон капиталига инвестициялар узоқ муддатли барқарор келажакни таъминлай олади. Бу борада ушбу мамлакат фуқаролари учун таълим дастурларини амалга оширишни давом эттириш муҳим. Бугунги кунда Қозоғистонда 200 га яқин афғонистонлик талаба таҳсил олмоқда. Умид қиламанки, Aфғонистоннинг янги ҳукумати бу ёшларнинг олий маълумот олишига тўсқинлик қилмайди, - деди Қасим -Жомарт Тоқаев.

Қозоғистон Президентига кўра, КХШТ ва ШҲТга аъзо давлатлар янги афғон расмийлари билан норасмий мулоқот бошлаши керак.

- Бундай алоқалар бизга толибларнинг асл ниятларини баҳолашга, минтақадаги барқарорлик муаммолари ҳақида фикр билдиришга, бу мамлакат билан савдо -иқтисодий алоқаларни тиклашга имкон беради. Шу билан бирга, расмий эътироф йўқ. Такрор айтаман, кўп нарса янги маъмуриятнинг аниқ ҳаракатларига ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли қарорларига боғлиқ бўлади, - деди Президент.

Хулоса қилиб айтганда, Қасим-Жомарт Тоқаев ШҲТ ва КХШТга аъзо давлатларнинг манфаатлари яқинлашиши ва уларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари минтақадаги хавфсизлик ва барқарор ривожланишнинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар самарадорлигини оширишига ишонч билдирди.


Сўнгги хабарлар