Валюталар курси:
    usd/kzt 470.34 eur/kzt 490.47

    rub/kzt 8.98 cny/kzt 70.25
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

ҚР Президенти: КХШТ Марказий Осиёнинг жанубий чегараси хавфсизлигига кўпроқ эътибор қаратиши лозим

16 Май 18:10

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТга аъзо давлатлар Коллектив хавфсизлик кенгашининг Коллектив хавфсизлик шартномасининг 30 йиллиги ва Ташкилот ташкил топганига 20 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган юбилей сессиясида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.

Тадбирда Қозоғистон раҳбаридан ташқари Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Россия Президенти Владимир Путин ва КХШТ Бош котиби Станислав Зась иштирок этди.

Қасим-Жомарт Тоқаев йиғилиш иштирокчиларига, юбилей сессияни ташкил этгани учун Россия томонига ва Владимир Путинга шахсан миннатдорчилик билдирди.

Қозоғистон Президенти КХШТ 30 йил давомида тараққиёт учун катта имкониятларга эга бўлган кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳақиқий механизми сифатида шаклланганини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТнинг асосий вазифаси тинчлик ва барқарорликни, халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, аъзо давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш эканини айтди. Президент КХШТнинг доимий ишчи органлари муваффақиятли фаолият кўрсатаётгани, турли форматдаги яқин ҳамкорлик, шунингдек, ташкилотнинг кучлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва тинчликпарварлик салоҳияти мустаҳкамланаётганини алоҳида таъкидлади.

Президент ўз маърузасида халқаро терроризм ва экстремизм, гиёҳвандлик воситалари ва қурол-яроғларнинг ноқонуний айланиши, миграция, жумладан, Афғонистондаги вазиятни кескинлаштиришга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратди.

«Афғонистондаги вазият, қуролли гуруҳларнинг ушбу мамлакат ҳудудидаги фаолияти мамлакатларимиз хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солмоқда. Мен КХШТ барча мумкин бўлган таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда, Марказий Осиёнинг жанубий чегаралари хавфсизлигини таъминлашга кўпроқ эътибор қаратиши керак, деб ҳисоблайман»

, — деди Қозоғистон Президенти.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар