ҚР Президенти ҚазМунайГаз компанияси раҳбарига қатор топшириқлар берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «ҚазМунайГаз» миллий компанияси акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Мағзум Мирзағалиевни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбарига «ҚазМунайГаз» компанияси томонидан нефт ва газ кимёси соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Айни пайтда Атирау вилоятида полипропилен ишлаб чиқариш корхонасини ишга тушириш ишлари якунланмоқда. Мазкур ишлаб чиқариш корхонаси жорий йилнинг август ойида ишга туширилиши режалаштирилган.

Президентга полиетилен ва бутадиен ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳаларнинг бориши ҳақида маълумот берилди. Мағзум Мирзағалиев Қасим-Жомарт Тоқаевга «Ўзенмунайгаз» акциядорлик жамиятининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Манғистау вилоятида ижтимоий барқарорликни сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

Унга кўра, миллий компаниянинг Ақтау шаҳридаги ваколатхонаси ижтимоий-меҳнат муносабатлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, «ҚазМунайГаз» компаниясининг шўба корхоналари фаолиятига оид жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш мақсадида очилган. Шу билан бирга, Жанаўзен шаҳрида болалар учун таълим сифатини ошириш лойиҳаси амалга оширилмоқда, мактаб биноси ва спорт майдончалари қурилиши давом этмоқда. «ҚазМунайГаз» раҳбари Президентга компаниянинг хорижий активларини ривожлантириш истиқболлари ҳақида ҳисобот берди.

Давлат раҳбари инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ижтимоий барқарорликни таъминлаш борасидаги ишларни давом эттириш бўйича қатор топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар