ҚР Президенти «Қазатомпром» раҳбари Ғалимжан Пирматовни қабул қилди
Қозоғистон Президентига Миллий атом компаниясининг 2020 йилдаги ишининг асосий натижалари ва келгуси давр режалари ҳақида маълумот берилди.
Ғалимжан Пирматовнинг сўзларига кўра, компания коронавирус пандемиясига қарамай, барча вазифаларини бажарди. «Қазатомпром» акциядорлик жамияти учинчи йил кетма-кет юқори савдо натижаларига эришди ва уран ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жаҳон бозорида етакчи мавқеини ишончли ҳимоя қилмоқда.
Шунингдек, Давлат раҳбарига рақамли трансформация дастурини амалга ошириш, компаниядаги бизнес-жараёнларни такомиллаштириш ва иссиқлик генераторларини ишлаб чиқарадиган завод қурилишини якунлаш тўғрисида маълумотлар берилди.
Учрашув якунлари бўйича Қасим-Жомарт Тоқаев «Қазатомпром» раҳбарига бир қатор аниқ кўрсатмалар берди.