ҚР Президенти Қатар Амири бошчилигидаги делегация билан учрашди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Тани бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Танига Қатар ҳукумати ва бизнес вакилларини Астана халқаро форумига олиб келгани учун миннатдорлик билдирди.

Давлат раҳбари Қатар Қозоғистоннинг Яқин Шарқдаги муҳим ва ишончли ҳамкори эканини таъкидлаб, бугунги музокаралар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.

photo

«Яқин келажакда икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади. Бу алоҳида байрам. Бу даврда самарали давлатлараро ҳамкорликка эришдик. Биз конструктив сиёсий мулоқот ўрнатдик. Ўтган йили давлат ташрифи билан мамлакатимизга келгансиз. Шунингдек, яқинда Қозоғистон Бош вазири Қатарга ташриф буюрди. Бу анъанавий дўстлик ва мустаҳкам ҳамкорликнинг ёрқин далилидир. Сиз мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга катта ҳисса қўшяпсиз. Мен буни қадрлайман. Қозоғистон-Қатар муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида сиз билан ҳамкорлик қилишга доим тайёрман. Қатарлик инвесторларни максимал даражада қўллаб-қувватлаймиз, қулай шарт-шароитлар яратамиз», – деди ҚР Президенти.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистон Қатарга умумий қиймати 250 миллион доллар бўлган 60 га яқин турдаги маҳсулот экспортини оширишга тайёр. Ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво алоқаларини очиш ҳам муҳим.

photo

Ўз навбатида Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Тани ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга кўрсатган ҳурмати учун миннатдорлик билдирди.

«Астана халқаро форумига таклифингизни қабул қилдим ва Қозоғистонга келдим. Бу мен учун катта шараф. Ўтган йил октябрда Қозоғистонда бўлган учрашувдан сўнг яна учрашганимдан хурсандман. Бу ўтган йилги музокараларда қардош Қозоғистон билан эришилган келишувлар ижросини ишлаб чиқиш учун яна бир имконият. Мен билан Қатар ишбилармон гуруҳларининг катта делегацияси келди. Бу икки давлат ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликка замин яратади, деб ўйлайман. Турли соҳалардаги икки томонлама муносабатлар жадал ривожланяпти. Бошқа соҳаларда ҳам ҳамкорлик кўламини кенгайтириш ниятидамиз», – деди Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Тани.

Учрашувда Қатар сармоядорлари билан нефть-газ, тоғ-металлургия, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, молия соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама этилди. Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалаларини ҳам кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қ.Тоқаев Астона аэропортида Қатар амирини кутиб олди. Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Тани Астана халқаро форумида иштирок этади.

photo

photo

Сўнгги хабарлар