ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Саудия Арабистонига расмий ташрифи видеоси эълон қилинди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Саудия Арабистонига расмий ташрифи акс этган видео эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform БОРТ №1 Telegram каналига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Икки Қироллик васийси - Саудия Арабистони Қироли Салмон бин Абделазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Жидда шаҳрига расмий ташриф билан келди.

Ташриф доирасида Қасим-Жомарт Тоқаев Саудия Арабистони ишбилармон гуруҳлари вакиллари иштирокидаги сармоявий давра суҳбатида иштирок этди.

Шунингдек, Давлат раҳбарининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

ҚР Президенти Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси менежери ва Саудия Арабистонидаги йирик компаниялар раҳбарлари, шунингдек, ИҲТ Бош котиби билан учрашди.

Қозоғистон Президенти Саудия Арабистони қиролини «Алтын Қыран» ордени билан тақдирлади.



Сўнгги хабарлар