+7 (701) 759 90 19
USD 425.3 EUR 501.05
RUB 5.85 CNY 65.88
Янгиликлар

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Паралимпия терма жамоаси аъзолари билан учрашди

30 Июль 09:05
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Паралимпия терма жамоаси аъзолари билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон миллий Паралимпия терма жамоаси аъзолари билан учрашди, деб хабар қилди Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президент ХVI ёзги Паралимпия Ўйинлари арафасида миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди. Президент мустақил Қозоғистон тарихида биринчи марта спортчилар Паралимпия ўйинларига 25 та йўлланмани қўлга киритганини ва оламшумул мусобақагакатта таркиб билан қатнашаётганини таъкидлади. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, паралимпиячилар жасорат ва матонат тимсоли ҳисобланади.

- Дунёда юз минглаб спортчилар орасида энг яхши бўлиш ва бу ўйинларга йўлланма олиш осон иш эмас. Бунга қатъият ва касбий тайёргарлик орқали эришиш мумкинлигини исботладингиз. Демак, ҳар бир спортчимизни ҳозирдан-оқ ғолиб дейиш мумкин. Барча юртдошларимиз сиз билан фахрланадилар, - деди Президент.

Президентнинг таъкидлашича, давлат мамлакатда пара спорт тури билан шуғулланадиган фуқароларни қўллаб-қувватлашни давом эттиради.

- Мамлакат бўйлаб 20 мингга яқин одам мунтазам равишда пара спорт билан шуғулланади. Уларнинг 500 нафари терма жамоа сафидадир. Паралимпия спортини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратишда давом этамиз. Айни пайтда ҳудудларда 16 та махсус тўгараклар ва мактаблар мавжуд. Шу билан бирга, 2018 йилда Нур-Султанда очилган Паралимпия ўқув марказини ҳам таъкидлаш жоиз. Замонавий ускуналар билан жиҳозланган бундай марказ пойтахтимизда, шунингдек АҚШ, Буюк Британия, Япония ва Жанубий Кореяда мавжуд. Спорт бизнинг барча фуқароларимиз учун бир хилда мавжуд бўлиши керак. Шу муносабат билан шуни таъкидлашни истардимки, давлатнинг вазифаси ногиронлар учун қулай шароит яратишдир, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қозоғистон Миллий Паралимпия терма жамоаси бугунга қадар ўйинларда иккита олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритди. Ушбу ютуқларни спортга бўлган муҳаббат ва меҳнатсеварлик самараси сифатида баҳолаган Президентимиз терма жамоа аъзоларига катта ишонч билдирди.

Парадзюдо бўйича Осиё чемпиони, Жаҳон кубоги ғолиби Темиржан Даулет Қозоғистон Президентига давлат томонидан муносиб қўллаб-қувватлангани учун терма жамоа спортчилари номидан миннатдорлик билдирди

- Бу йил Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги. Мен мустақилликнинг тенгдошиман. Озод юртда туғилиб ўсган мен каби ёшларнинг орзуси - кўк байроғимизни баланд кўтариш. Бизни тайёрлашда мураббийларимиз катта иш қилишди. Биз Токиода бор кучимизни ишга соламиз, - деди спортчи.

Паратаэквондо бўйича икки карра жаҳон чемпиони Нурлан Домбаев спортчиларда машғулот ўтказиш учун яхши имконият борлигини айтди.

- Паралимпиячилар учун мунтазам равишда машғулотлар ўтказиш учун шароитлар мавжуд. Мен Қозоғистоннинг учта шаҳрида машқ қилдим. Хорижда малака оширганлар ҳам бор. Натижада Риога атиги ўнта спортчи борган бўлса, бу йил эса бизнинг сонимиз икки баробардан кўпроқ ошди. Паратаэквондо биринчи марта Паралимпия ўйинларига киритилган. Бизнинг асосий мақсадимиз - миллатимизни бирлаштириш ва халқимизни руҳлантирадиган ғалабага эришиш, - деди Нурлан Домбаев.

Миллий паралимпия қўмитаси президенти Қайрат Боранбаев ва пауэрлифтинг бўйича терма жамоа бош мураббийси Артур Томицкий спортчиларнинг тайёргарлиги тўғрисида маълумот беришди.

Учрашув якунида Президент спортчиларимизнинг санъатини бутун халқ томоша қилади ва мухлислик қилади, деди. Шунингдек, уларнинг ғалабаси мустақиллигимизнинг 30 йиллигига катта совға бўлишини таъкидлади ва миллат шарафи ҳимоя қилинадиган мусобақада муваффақиятлар тилади.




Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив