ҚР Президенти Қашағандаги газни қайта ишлаш заводи қурилишини тезлаштириш бўйича топшириқ берди

None
ASTANA. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «QazaqGaz» АЖ бошқаруви раиси Санжар Жаркешовни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

«Давлат раҳбарига ички бозорга товар газини етказиб беришга устувор аҳамият бериш бўйича топшириқнинг бажарилиши юзасидан ҳисобот берилди.

Санжар Жаркешов Қасим-Жомарт Тоқаевга газ саноатини ривожлантириш бўйича комплекс режа ижроси ҳақида ҳисобот берди. Ушбу режада ресурс базасини кенгайтириш, мамлакатда газ транспорти инфратузилмасини модернизация қилиш, газ саноатини ислоҳ қилиш масалалари ўрин олган. Йил охиригача қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Давлат раҳбари газ саноатини ривожлантиришнинг комплекс режасини амалга оширишни давом эттириш ва Қашаған конида қурилаётган газни қайта ишлаш заводи қурилишини жадаллаштириш бўйича топшириқ берди», - дейилади Ақорда хабарида.



Фото: t.me/bort_01

Сўнгги хабарлар