ҚР Президенти карантин тадбирларини яна икки ҳафтага узайтиришни буюрди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, дея хабар беради Ақорда.

Бош вазир Асқар Мамин Президентга 5 июль куни мамлакатда қаттиқ карантин чоралари жорий этилганидан бери касаллик юқтирганлар сони 29 фоизга камайганини маълум қилди. Бир кунда 1500-1600 атрофида янги ҳолатлар қайд этилмоқда. Касалхоналардаги беморлар сони 43 фоизга, шу жумладан интенсив терапия бўлимларидаги беморларнинг сони 27 фоизга камайди. Соғайганлар сони 63% гача кўтарилди. Тез ёрдам чақирувлари камайди. Шундай қилиб, соғлиқни сақлаш тизимининг асосий иш юкламаси камайтирилди.

Бундан ташқари, Асқар Мамин Қасим-Жомарт Тоқаевга ҳудудлардаги аҳвол, касалланиш ва ўлим даражаси, тиббий ёрдамнинг мавжудлиги ва сифати, аҳолини синовдан ўтказиш даражаси, реанимация ва интенсив терапия бўлимларини зарур дори-дармонлар ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, кундалик мониторинг ҳақида маълумот берди.



Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Президентга инфратузилма объектларининг эпидемиологик вазият ва иқтисодиётга таъсирини ҳисобга олган ҳолда, карантин тадбирларини босқичма-босқич енгиллаштириш йўллари ҳақида маълумот берди.

Президент коронавирус билан касалланиш ва ўлим даражасини янада камайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Июль ойида жорий этилган чеклов чораларининг ижобий таъсирини янада ошириш, шунингдек, Қозоғистон ва қўшни давлатлардаги эпидемиологик вазият кескинлашгани туфайли Қасим-Жомарт Тоқаев Давлат комиссиясига карантин тадбирларини яна икки ҳафтага узайтиришни буюрди.
Сўнгги хабарлар