ҚР Президенти: Қўшни давлатлардан келадиган сув миқдори камайиши кузатилмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев Нур-Султанда бўлиб ўтган «Париж битими ва Қозоғистоннинг углерод нейтраллиги мақсадларига эришиш йўллари» халқаро конференциясида қўшни давлатларнинг трансчегаравий дарёлари масаласини кўтарган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, глобал исиш ва антропоген таъсир туфайли 2030 йилга бориб сув танқислиги 40 фоизга етиши мумкин»,-деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда сув хавфсизлиги кўп жиҳатдан трансчегаравий дарёларнинг гидрологик ва экологик ҳолатига боғлиқ.

«Бугунги кунда қўшни давлатлардан келадиган сув ҳажмининг пасайиши кузатилмоқда. Бу дарё ва кўлларнинг табиий сув балансининг бузилишига, шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида экологик вазиятнинг ёмонлашишига олиб келади «, - дея Президент халқаро ташкилотларни бу ишда қўллаб -қувватлашга чақирди.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти назорати остида трансчегаравий сув оқимларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи қатор халқаро шартномалар қабул қилинган. Менимча, кенгайтирилган мулоқот ва ҳамкорлик орқали халқаро мажбуриятларни бажариш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарур. Биз бу масалада шериклар ва халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб -қувватлашига умид қиламиз«, -деди Президент.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар