ҚР Президенти: Кўп одамлар эмлашнинг аҳамиятини тўлиқ англамайдилар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Ақордаги учрашуви видеосини жойлаштирди, деб хабар беради Kazinform.

«Яқинда Ҳукумат мажлисини ўтказдим ва аҳолини оммавий эмлашни тезлаштириш тўғрисида кўрсатма бердим. Бу вазифа, биринчидан, вакцинани бозорга етарли миқдорда етказиб бериш билан боғлиқ, иккинчидан, эмлашнинг аҳамиятини аҳолига тушунтириш. Кўп одамлар ушбу тадбирнинг аҳамиятини тўлиқ англамайдилар. Албатта, биз эмлашни бепул қиламиз. Шунинг учун мен доимо айтаман эмлашдан бошқа иложи йўқ», - деди ҚР Президенти учрашув пайтида.

Эслатиб ўтамиз, кеча Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Нур-Султан шаҳрига иш сафари билан келган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.



Сўнгги хабарлар