ҚР Президенти Италия Бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

None
Фото: akorda.kz
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Италия Бош вазири Джорджа Мелони билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев, биринчи навбатда, Эмилия-Романья минтақасида содир бўлган вайронагарчилик оқибатида одамларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Бош вазир ва бутун Италия халқига ҳамдардлик билдирди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Ўтган йили икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 15 миллиард долларга етди. Мамлакатлар иқтисодиётнинг турли жабҳаларида яқин муносабатларга эга. Қозоғистонда Италиянинг 270 дан ортиқ компанияси муваффақиятли фаолият юритиб келяпти.

Шунингдек, Давлат раҳбари ва Италия Бош вазири энергетика, транспорт, саноат кооперацияси ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш доирасидаги ҳамкорлик истиқболларини ҳам кўриб чиқдилар.

Сўнгги хабарлар