ҚР Президенти: IT бозорида мутахассисларга талаб жуда юқори бўлади

None
ASTANA. Kazinform – IT бозорида мутахассисларга талаб жуда юқори бўлади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Бизнинг асосий бойлигимиз, шубҳасиз, одамлардир. Икки йил аввал жаҳон IT бозори 30 миллион мутахассисга муҳтож эди. Бугунги кунда бу эҳтиёж 100 миллионга етди. 2025 йилга бориб эса 200 миллионга кўтарилади. Вақт ўтиши билан бу кўрсаткич ошади. Шунинг учун бу соҳадаги мутахассисларга талаб жуда юқори бўлади. Биз бу қийинчиликни яхши тушунамиз. Шу боис, биз 2025 йилгача камида 100 минг нафар юқори малакали IT-мутахассисларини тайёрлаш вазифасини қўйдик»

, - деди ҚР Президенти «Digital Bridge 2022» халқаро технология форумида.



Муаллиф: Марлан Жимебай

Сўнгги хабарлар