ҚР Президенти Ҳисоб қўмитаси раисига бир қатор топшириқлар берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Республика бюджетининг ижросини назорат қилиш бўйича Ҳисоб қўмитаси раиси Наталья Годуновани қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Қозоғистон Президентига Ҳисоб қўмитаси раиси агентлик томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг асосий натижалари ва келгусидаги вазифалар ҳақида маълумот берди.

Наталья Годунованинг сўзларига кўра, ўтган йили Ҳисоб қўмитаси 18 та аудиторлик текшируви ва 47 трлн тенгедан кўпроқ маблағлар бўйича аудит ўтказди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга пандемия даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун инқирозга қарши маблағлардан самарали фойдаланишни назорат қилиш бўйича Давлат раҳбарининг кўрсатмалари ижроси тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, квази-давлат секторидаги активларни самарали бошқаришни баҳолаш тўғрисида хабар берилди.

Учрашув якунида Президент Ҳисоб қўмитаси раисига, хусусан, давлат аудити ва молиявий назорат фаолиятини такомиллаштириш бўйича бир қатор аниқ кўрсатмалар берди.

Сўнгги хабарлар