+7 (701) 759 90 19
USD 427.15 EUR 519.12
RUB 5.96 CNY 66.84
Янгиликлар

ҚР Президенти Ислоҳотлар бўйича Олий Кенгашнинг навбатдаги йиғилишини ўтказди

22 Апрель 10:54
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Ислоҳотлар бўйича Олий Кенгашнинг навбатдаги йиғилишини ўтказди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ислоҳотлар бўйича Олий Кенгашнинг навбатдаги йиғилишини ўтказди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қасим-Жомарт Тоқаев Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади Қозоғистон «Шаффоф иқтисодиёт»га ўтади - Миллий лойиҳани Президент қўллаб-қувватлади Қасим-Жомарт Тоқаев «ЛУКОЙЛ» нефть компанияси президентини қабул қилди

Давлат раҳбарлигидаги Ислоҳотлар бўйича Олий Кенгашнинг бешинчи йиғилиши онлайн тарзда ўтказилди.

Учрашув кун тартибида бешта масала кўриб чиқилди. Миллий лойиҳаларни ишлаб чиқиш тўғрисида Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг раиси Қайрат Келимбетов ҳисобот берди. «Рақамли Қозоғистон» миллий лойиҳасини ўзгартириш тўғрисида Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик ишлар вазири Бағдат Мусин маълумот берди. Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархон Омаров 2026 йилгача агросаноат мажмуасини ривожлантиришнинг миллий режаси тайёрланаётганини маълум қилди.


Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев «янги» тартибга солиш механизмлари жорий этилаётгани ҳақида хабар берди. Олий суд раиси Жақип Асанов ва Президент маъмурияти раҳбари Ерлан Қошанов ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд тизимларини ислоҳ қилиш бўйича таклифларини тақдим этдилар.

Иштирокчиларнинг ҳисоботларини тинглагандан сўнг, Президент ислоҳотлар стратегиясини ишлаб чиқиш истиқболлари ҳақида батафсил сўзлаб берди. Давлат раҳбари ҳар бир маъруза тўғрисида огоҳлантирди ва аниқ кўрсатмалар берди.




Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив