USD 434.48 EUR 492.61
RUB 5.68 CNY 68.44
Янгиликлар

ҚР Президенти Ислоҳотлар бўйича Олий Кенгаш йиғилишини ўтказди

7 Декабрь 20:44
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Ислоҳотлар бўйича Олий Кенгаш йиғилишини ўтказди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ислоҳотлар бўйича Олий кенгаш йиғилишини ўтказди, деб хабар беради Ақорда.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон Президенти Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан кенгаш ўтказди Тоқаев митингларда қўлга олинганлар ҳақида: Оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаса, жазони енгиллаштириш керак ҚР Президенти КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Ислоҳотлар бўйича Олий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бош вазир ўринбосари Ерали Тўғжанов ижтимоий таъминот соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши тўғрисида маъруза қилди. Ижтимоий кодексни ривожлантириш, пенсия таъминоти тизимини модернизация қилиш ҳақида сўз юритди. Президентнинг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Сэр Сума Чакрабарти ҳам ушбу масала юзасидан фикр билдирди.

Президент маъруза ва йиғилганларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаб, пандемия ижтимоий-иқтисодий ривожланиш муаммоларини ва уларнинг кучайиб бораётганини очиб берганини таъкидлади. Президент асосий муаммолардан бири даромадлар ўсишининг секинлашиши, ижтимоий тенгсизликнинг кучайиши, деб ҳисоблайди.

Унинг сўзларига кўра, бутун дунёда бўлгани каби Қозоғистонда ҳам тадбиркорлик субъектлари ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича турли фавқулодда инқирозга қарши ташаббус ва чора-тадбирлар амалга оширилган. Бу хатарларни камайтириш ва мамлакатдаги иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш имконини берди.

«Ҳукумат тегишли чоралар кўрган деб ҳисоблайман. Биз пандемиядан сабоқ олиб, ижтимоий сиёсатимизни тизимли равишда янги шароитларга мослаштиришимиз керак. Умуман олганда, илгари сурилаётган мақсад ва вазифаларни қўллаб-қувватлаган ҳолда шуни айтмоқчиманки, ишлаб чиқилаётган Ижтимоий Кодекс янги «ижтимоий шартнома»нинг асосий қисмига айланиши керак. Кодексга мувофиқ, давлат янгиланган ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини кафолатлайди. Бироқ, барча қозоғистонликлар келажак ҳақида ўйлаб, масъулият ва мажбуриятларни ўз зиммаларига олишни бошлашлари керак. Ижтимоий модернизациянинг барча воситалари ишлаши, фуқаролар ва бизнес учун тушунарли бўлиши керак», - деди Президент.

Йиғилишда Президентнинг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича мустақил маслаҳатчиси Сэр Сума Чакрабарти ва Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова банк сектори ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича самарали макроиқтисодий сиёсат бўйича Маслаҳат қўмитасининг ҳисоботини тақдим этди.

Миллий банк раиси Ерболат Досаев Миллий жамғарма ва Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармасини бошқариш стратегиясини такомиллаштириш тўғрисида маъруза қилди. Активларни бошқариш стратегиясини янада такомиллаштириш учун янги стратегик манзилга ўтиш, инвестиция жараёнига ESG омилларини жорий этиш, биржа портфелларини хеджирлаш (бозор рискларидан суғурта қилиш), шунингдек, активларни бошқариш жараёнларини рақамлаштиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар таклиф этилди.

Миллий банк прогнозига кўра, кафолатланган трансфертларнинг қисқариши ҳисобига 2022-2030 йилларга мўлжалланган Миллий жамғармага маблағлар миқдори 20 миллиард долларни ташкил этади. Натижада 2030 йилга бориб Миллий жамғарма маблағлари 100 миллиард долларга этади. Унинг камида 50% инвестицион даромаддан тушади.

Жорий йилда Ислоҳот бўйича Олий Кенгашда мамлакатимиз тараққиётининг барча соҳаларини қамраб олган 20 дан ортиқ масала кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида кенгаш аъзолари томонидан 2022 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив