ҚР Президенти Ирландия Бош вазири билан телефон орқали сўзлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ирландия Бош вазири Лео Варадкар билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар беради Ақорда.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва қишлоқ хўжалиги, юқори технологиялар ва инновациялар соҳасида қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирдилар.


Қасим-Жомарт Тоқаев ва Лео Варадкар халқаро кун тартибининг бир қатор долзарб масалаларига, шу жумладан, Қозоғистон ва Ирландия ўртасидаги БМТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорликка доир фикр алмашдилар. Хусусан, улар барқарор ривожланиш ва глобал тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.


Томонлар асосий эътиборни коронавирус эпидемиясининг тарқалишига қаратдилар. Қозоғистон Президенти ва Ирландия Бош вазири икки мамлакатнинг пандемиянинг салбий таъсирини юмшатиш бўйича, жумладан, кам таъминланган гуруҳларни қўллаб-қувватлаш ва инқироздан кейинги даврда ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантириш бўйича кўрилаётган кенг кўламли чора-тадбирларни юқори баҳоладилар.


Телефон мулоқотига Лео Варадкар ташаббускор бўлган.

Сўнгги хабарлар