ҚР Президенти интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига интеллектуал мулк ва давлат томонидан кафолатланган юридик ёрдам соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади.

Бу ҳақда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, қонун мазкур ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарадиган ташкилотлар ва патент вакиллари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Ҳужжатда интеллектуал мулк ва саноат мулки ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Қонунда миллий қонунчиликни ушбу соҳадаги халқаро тамойиллар ва амалиёт қоидаларига мувофиқлаштиришга оид қоидалар ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, ўзгартиришлар давлат томонидан кафолатланган юридик ёрдам кўламини кенгайтиришга қаратилган. Келгусида мазкур қонун мамлакатда интеллектуал мулк бозорини ривожлантириш, фуқаролар ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилади, деган ишонч мавжуд.

Қонунда 2025 йилгача аҳолига давлат томонидан кафолатланган юридик ёрдамни икки баравар ошириш муаммосини ҳам ҳал этиш таклиф этилган.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

Сўнгги хабарлар