ҚР Президенти Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия раисини қабул қилди

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Президент ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия раиси Игорь Роговни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Президент ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиянинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тинглади.

Игор Роговнинг айтишича, Комиссия йиғилишларида ваколатли давлат органларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолияти кўриб чиқилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва махсус органлар фаолиятида қийноқларнинг олдини олиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Президент инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг энг муҳим таркибий қисми эканлигини, Қозоғистон Конституциясига кўра, инсон ҳаёти - олий қадрият эканини таъкидлади.

Давлат раҳбарига Европа Кенгаши Венеция комиссиясининг фаолияти ҳақида маълумот берилди. Игорь Рогов - Қозоғистон номидан ушбу комиссия аъзоси ва Омбудсман институти бўйича қуйи комиссия президенти. Президентнинг сўзларига кўра, яқинда конституцияга ўзгартиришлар ишлаб чиқишда Венеция комиссиясининг Омбудсман мақомини ошириш бўйича тавсиялари инобатга олинган. Бу инсон ҳуқуқларига риоя қилиш соҳаси устидан назоратни кучайтиради ва давлатни аҳоли эҳтиёжларига тезроқ жавоб беришга сафарбар этади.

Игорь Роговнинг айтишича, Венеция комиссияси мамлакатда амалга оширилаётган ҳуқуқий ва сиёсий ислоҳотларни ижобий баҳолайди.

Октябр ойида Венеция комиссияси, Парламент Мажилиси ва Адлия вазирлиги «Қозоғистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича вакил тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.



Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар