ҚР Президенти Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга вазирлик томонидан йил бошидан буён амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президентга январ воқеалари давомида зарар кўрган объектларни тиклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Вазирлик томонидан сўнгги 3 йилда фойдаланишга топширилган уй-жойлар кўздан кечирилиб, статистик маълумотлар аниқланди. Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги билан биргаликда қурилиш бозорини монополиядан чиқариш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Уй-жойсиз ва кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги давлат уй-жой дастури ҳам ишга туширилди. Бугунги кунга қадар мазкур дастур доирасида 2,5 мингта ариза қабул қилинган.

Вазирнинг сўзларига кўра, саноат соҳасида импорт ўрнини босишга қаратилган 700 та муҳим инвестиция лойиҳаси тайёрланган. Махсус иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилинди. Барча фойдали қазилма конлари текширилди.

Ҳозирда 118 та лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган. 57 та шартнома бекор қилинди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ер қаъридан фойдаланувчиларга 73 та огоҳлантириш юборилди. Кон-металлургия корхоналари билан биргаликда ўрта ва юқори даражадаги қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, вазирлик томонидан мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириш, божхона логистикаси соҳасида йирик халқаро компанияларни жалб этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Қайрбек Ўскенбаев республика аҳамиятига молик йўлларни модернизация қилиш, таъмирлаш ва қуриш масалаларига ҳам тўхталиб ўтди.

Президент мамлакатда йўл қурилиши масаласи стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, алоҳида назоратда бўлишини эслатди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам қўшни давлатлар билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб, вазирга бир қатор аниқ топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар