ҚР Президенти Имомали Раҳмонни Тожикистон Президенти этиб сайланиши билан табриклади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Эмомали Раҳмонни Тожикистон Республикаси Президенти лавозимига такроран сайланиши билан табрикла, сайлов натижалари унинг стратегик йўналиши ва умуммиллий қўллаб-қувватлашига бўлган юксак ишонч белгиси эканлигини таъкидлади.

Суҳбат давомида Давлат раҳбари Тожикистон Президентининг икки мамлакат ўртасида мустаҳкам дўстлик муносабатлари ва стратегик шериклик алоқаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшганлигини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти қозоқ-тожик кўп қиррали ҳамкорлиги икки биродар халқ манфаатлари йўлида кучларни бирлаштириш орқали янги марраларни забт этишига ишонч билдирди.

Томонлар икки томонлама кун тартибидаги барча масалалар бўйича фаол ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар. Қасим-Жомарт Тоқаев стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва қозоқ-тожик муносабатларига янги туртки бериш учун Эмомали Раҳмонни ўзи учун қулай бўлган ҳар қандай вақтда Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.


Сўнгги хабарлар